Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№ 1185 2022 йил 30 август
Референдум даврида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
“Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Референдум даврида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. Низамходжаев