Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллиги барчамизга муборак бўлсин!

01.09.2025

160

msk_yangiliklari_in

Қадрли ватандошлар!

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси жамоаси барча ватандошларимизни мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 34 йиллик шонли байрами билан самимий муборакбод этади.

 

Миллий истиқлолимиз бугунги кунда кўп миллатли бутун халқимизни Янги Ўзбекистонни барпо этишдек буюк мақсад йўлида бирлаштириб, янги ютуқ ва марралар сари илҳомлантирмоқда.

 

Албатта, бундай муваффақиятларнинг барчаси давлатимиз раҳбари ташаббуси билан миллий сайлов тизимини тубдан ислоҳ қилиш, янада демократлаштириш, фуқароларга қулайлик ва эркинликлар яратиш бўйича собитқадамлик билан олиб борилаётган изчил сиёсатнинг юксак самараларида ҳам ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.

 

“Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган энг улуғ ва муқаддас байрамимиз шукуҳи оилаларимиз даврасида, қалбларимизда чинакам озодлик ва саодат айёми сифатида давом этаверади.

 

Бетакрор юртимиздан тинчлик-хотиржамлик, осойишталик ва фаровонлик, ҳаётингиздан, хонадонингиздан ҳеч қачон файзу барака, қувонч аримасин. Ватанимиз равнақи йўлидаги саъй-ҳаракатларингизда юксак муваффақиятлар ва омадлар ёр бўлишини тилаймиз.

 

Ватанимиз мустақиллиги абадий бўлсин!

 

Марказий сайлов комиссияси

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур