Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИДА ҚАТОР УЧРАШУВЛАР БЎЛИБ ЎТДИ

30.04.2023

1749

msk_yangiliklari_in

30 апрель куни Марказий сайлов комиссиясида бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди.  Комиссия раиси Зайниддин Низамходжаев Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти миссияси Бош котиби Чжан Минг,  Хитой халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси раҳбари, элчи Ван Кайвен, Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси миссияси раҳбари Режеб Шекер бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.  

Учрашувлар чоғида референдум жараёнлари халқаро стандартлар ва демократик принципларга мувофиқ, МСК томонидан тасдиқланган Календарь режа ва миллий қонунчилик асосида референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тизимли равишда амалга оширилган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Таъкидлаш жоиз, кузатувчилар миссиялари референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларини кузатиб боради. Миссиялар Ўзбекистонга ташрифи мобайнида республикамизнинг бир қатор референдум участкаларида бўлиб, кузатувлар борасида тегишли хулосалари ва тавсияларини беришни режалаштирган.

Марказий сайлов комиссиясида

Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур