Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ РАИСИНИНГ ЎРИНБОСАРИ БАХРОМ КУЧКАРОВНИНГ БРИФИНГДАГИ НУТҚИ

30.04.2023

1845

msk_yangiliklari_in

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Бахром Кучкаровнинг брифингдаги

НУТҚИ

 

МСК Матбуот маркази

2023 йил 30 апрель

соат: 16:00

 

Ҳурматли анжуман иштирокчилари!

Хонимлар ва жаноблар!

 

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси референдумида фуқароларнинг овоз бериш жараёнлари фаол давом этмоқда.

Референдумда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сиёсий фаолликни намоён этмоқдалар.

Республика ҳудудидаги барча 10 минг 758 та референдум участкаларидан овоз берувчилар сони тўғрисида маълумотлар олиб борилмоқда.

15:00 га қадар олинган маълумотларга кўра Ўзбекистон ҳудудида овоз берувчи фуқаролар рўйхатига киритилган 14 млн 206 минг 21 нафар ёки 73,17 (етмиш уч бутун юздан ўн етти) фоиз фуқаролар референдумда овоз берди.

Шунда, округлар кесимида кўрадиган бўлсак:

1-Қорақалпоғистон референдум округида – 76,56 фоиз;

2-Андижон референдум округида – 78,46 фоиз;

3-Бухоро референдум округида – 69,80 фоиз;

4-Жиззах референдум округида – 72,71 фоиз;

5-Навоий референдум округида – 69,25 фоиз;

6-Наманган референдум округида – 74,76 фоиз;

7-Самарқанд референдум округида – 73,70 фоиз;

8-Сирдарё референдум округида – 78,83 фоиз;

9-Сурхондарё референдум округида – 69,56 фоиз;

10-Тошкент вилоят референдум округида – 71,36 фоиз;

11-Фарғона референдум округида – 77,53 фоиз;

12-Хоразм референдум округида – 72,08 фоиз;

13-Қашқадарё референдум округида – 70,97 фоиз;

14-Тошкент шаҳар референдум округида – 68,49 фоиз фуқаролар овоз беришда иштирок этдилар.

Ҳозирга қадар Владивосток, Токио, Сеул, Кванчжу шаҳарларидаги референдум участкаларида овоз бериш жараёнлари якунланди. Ушбу участкаларда овоз бериш натижаларини аниқлаш, бюллетенларни санаш жараёнлари бошланди.

Бошқа хорижий мамлакатларда тузилган референдум участкаларида овоз бериш жараёни давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз хорижий давлатлардаги референдум участкаларида 307 минг 895 нафар фуқаролар овоз берувчилар рўйхатига киритилган. Шулардан 159 минг 276 нафари муддатидан олдин овоз берган.

Эътиборларингиз учун раҳмат!

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур