Азиз ватандошлар!
Муҳтарам сайловчилар!
Сизларни кириб келган Янги, 2025 йил байрами билан чин дилдан, самимий табриклаймиз.
Халқ вакиллик органларига янгиланган Конституциямизга мувофиқ ўтказилган илк сайловлар йилида мамлакатимизда инсон қадрини янада улуғлаш, одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига эришиш йўлида амалга оширилаётган тарихий ислоҳотлар самарасида улкан ютуқлар қўлга киритилди. Жонажон Ўзбекистонимизнинг халқаро нуфузи муттасил юксалиб бормоқда.
Аввало, юртимиздан тинчлик- осойишталик, аҳил-иноқлик ва фаровонлик, барча юртдошларимизнинг ҳаётидан, хонадонидан ҳеч қачон файзу барака, қувонч аримасин. Янги йилда барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахт ва омад тилашдан мамнунмиз.
Янги йил барчамизга муборак бўлсин!
Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссияси жамоаси