Сайлов жараёнидаги дезинформация масалалари сайлов органларининг йиллик учрашувининг диққат марказида

27.10.2023

2703

msk_yangiliklari_in

Аввал хабар қилинганидек, МСК раиси ўринбосари Б. Кучкаров бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси делегацияси 2023 йилнинг 25-26 октябрь кунлари Батуми шаҳрида Грузия Марказий сайлов комиссияси томонидан ташкил этилган сайлов органларининг 11-учрашувида иштирок этди.

 

“Сайловларда АКТ ва АКТ билан боғлиқ дезинформация” мавзусидаги халқаро конференциянинг иккинчи куни сайлов жараёнидаги дезинформация масалаларини муҳокама қилишга бағишланди.

 

Дезинформацияга қарши кураш бўйича ўзаро тажриба алмашилди.

Аҳоли ўртасида АКТга бўлган ишончни сусайтиришга қаратилган нотўғри тушунчаларни тарқатиш билан боғлиқ дезинформацион кампаниялар сайлов жараёнларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишда ишончсизликка олиб келинаётганлиги таъкидланди.

 

Шунингдек, сайлов жараёнида сунъий интеллектга асосланган илғор ечимлар ва дезинформацияга қарши курашишга қаратилган қатор таклифлар муҳокама қилинди.

Конференция давомида сайловчилар ва сайлов жараёнининг бошқа иштирокчиларининг жорий этилаётган ахборот-коммуникация технологиялари, уларнинг афзалликлари ва самарадорлиги тўғрисида хабардорлигини оширишга қаратилган таълим дастурларини жорий этиш муҳимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

 

Батумида ўтказилган сайлов органларининг йиллик учрашуви шу нуқтада ўз ишини якунлади.

 

Марказий сайлов комиссияси

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур