Наманган вилоятида сайловга тайёргарлик жараёнлари қизғин давом этмоқда

17.09.2024

561

msk_yangiliklari_in

Хабарингиз бор, айни кунларда Марказий сайлов комиссияси томонидан жорий йил 27 майда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи комиссиялар аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш Концепциясига мувофиқ республикамиз ҳудудлари бўйлаб ўқув-амалиёт машғулотлари ўтказиб борилмоқда.

 

Жорий йилнинг 5 сентябридан бошлаб, мазкур ўқувларнинг 5-босқичи амалга оширилмоқда. Мазкур ўқувларда барча туман, шаҳарлардаги 33 минг нафар участка сайлов комиссиялари раислари, ўринбосарлари ва котиблари иштирок этмоқда.

 

 

                

 

Шу муносабат билан, Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев Наманган вилоятига ташриф буюрди ва сайловга тайёргарлик ишлари ҳамда ўқув жараёнлари билан танишди.

 

Ҳудудий тренерлар ва тингловчилар билан бўлиб ўтган мулоқотлар давомида Зайниддин Низамходжаев мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараён - сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни юқори савияда ташкил этиш, шу билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунчилигимизга киритилган сайловларга доир ўзгаришлар моҳиятини кенг тарғиб қилиш лозимлигини алоҳида таъкидлади.

 

                

 

Навбатдаги манзил Наманган вилояти ҳудудий сайлов комиссияси биноси бўлди, бу ерда МСК Раиси комиссия аъзолари ва Матбуот маркази вакилларига яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди. Комиссия аъзолари билан суҳбатлашди.

 

Суҳбатлар давомида МСК Раиси сайловга жиддий тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш борасида амалга оширилаётган муҳим чора-тадбирлар, галдаги вазифалар юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсияларни бериб ўтди.  

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур