Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

Ўзбекистон делегацияси Россия Федерацияси Президенти сайлови бўйича овоз бериш жараёнларини кузатиб бормоқда

15.03.2024

1079

msk_yangiliklari_in

15 март куни Россия Федерациясида Президент сайловлари учун овоз бериш жараёнлари бошланди. Шунингдек, тўртта номзоддан бирига онлайн овоз бериш имконияти ҳам яратилган. Сайловлар уч кун мобайнида, 17 март кунига қадар давом этади.

Биринчи бўлиб Камчаткада овоз бериш учун сайлов участкалари очилди. Россиядаги сайловчиларнинг умумий сони 112,3 млн. нафарни, мамлакат ташқарисида эса тахминан 1,9 млн. нафарни ташкил этади.

89 та ҳудуддан 29 тасида, шу жумладан Москва шаҳрида масофавий электрон овоз бериш тизими (МЭОБ) орқали масофадан туриб овоз бериш имконияти мавжуд. Сайлов жараёни давомида участка ва ҳудудий сайлов комиссияларида видеокузатувлар ташкил қилинган.

 

15 март куни Ўзбекистон делегацияси аъзолари Москва шаҳридаги бир қатор сайлов участкаларида бўлиб, овоз бериш жараёнлари билан танишиш имкониятига эга бўлишди.

Шунингдек, делегация аъзолари Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссияси томонидан ташкил қилинган ва бугун бошланган “Сайлов суверенитети ва халқаро стандартлар” мавзусидаги икки кунлик халқаро конференцияда иштирок этмоқдалар.

Мазкур конференцияда бутун дунёдан сайлов органлари ва халқаро ташкилот вакиллари ҳамда сайлов жараёни соҳасидаги экспертлар сўзга чиқадилар. Конференция 200 нафардан ортиқ қатнашчиларни жамлаган.

 

Марказий сайлов комиссияси

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур