Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

Ҳудудий тренерлар учун сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ўқув-амалиёт машғулотлари якунига етди

31.05.2023

2124

msk_yangiliklari_in

Аввал хабар берганимиздек, республикамизнинг барча вилоятларида 29-30 май кунлари ўтказилган “Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи комиссиялар аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш Концепцияси”га мувофиқ, 104 нафар республика тренерлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри марказларида 944 нафар ҳудудий тренерлар учун икки кунлик ўқув-дастурига асосан ўқув-амалиёт машғулотлари ўз якунига етди.

Икки кунлик семинарлар якунида тингловчиларнинг тренингдан олган билим ва кўникмалари тест орқали синовдан ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, ўқув-амалиёт машғулотларининг кейинги босқичи республика тренерларининг назорати остида 944 нафар ҳудудий тренерлар томонидан жорий йилнинг 2–13 июнь кунлари туман-шаҳар марказларида сайлов участкалари учун мўлжалланган биноларда 33 мингга яқин участка сайлов комиссияси аъзолари (участка сайлов комиссия раиси, ўринбосари ва котиблари) учун икки босқичда ташкил қилинади.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур