21.08.2024

720

msk_yangiliklari_in

Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев ва комиссия аъзолари Александр Фарманов, Халмухаммед Палуаниязовлар Чирчиқ давлат педагогика университетида Тошкент вилоятидан танлаб олинган 86 нафар ҳудудий тренерлар учун ташкил этилган уч кунлик ўқув-амалиёт машғулотларини бориб кўрди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловларни ўтказиш бўйича комиссиялар аъзолари сайлов қонунчилиги ва амалиёти, шунингдек, овоз беришда замонавий ахборот технологиялари қўллаш бўйича назарий билимларни ва амалий кўникмаларни оширмоқда.

 

 

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловларни ўтказиш бўйича комиссиялар аъзолари сайлов қонунчилиги ва амалиёти, шунингдек, овоз беришда замонавий ахборот технологияларини қўллаш бўйича назарий билимларни ва амалий кўникмаларни оширмоқда. Қайд этилганидек, ушбу сайловлар Конституцияда белгилаб берилган мутлақо янги ижтимоий-сиёсий муҳитда ўтказилаётгани алоҳида аҳамият касб этади. Шуни инобатга олиб машғулотлар, аралаш сайлов тизими ва унинг ўзига хос хусусиятлари, аввалги сайловлардан фарқи, сайлов комиссиялари тизими ва фаолиятининг асосий жиҳатлари каби муҳим мавзуларда фикр алмашилди. 

 

 

 

Шундан сўнг, Марказий сайлов комиссияси раиси Нурафшон шаҳридаги Тошкент вилояти Ҳудудий сайлов комиссияси биносида бўлиб комиссиянинг фаолияти билан яқиндан танишди. 

 

   

 

З.Низамходжаев Тошкент вилояти Ҳудудий сайлов комиссияси биносида яратилган шароитларни кўздан кечириб, ўз таклиф ва тавсияларини билдирди. Шунингдек,  жойларда сайлов участкаларини жиҳозлаш ва сайловчиларга зарур қулайликлар яратиш борасида муҳим тавсия ва фикр мулоҳазалар билдириб ўтди.

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур