Сайлов қонунчилиги ва амалиёти бўйича комиссия аъзоларининг билим ва кўникмаларини доимий мустаҳкамлаб бориш долзарб вазифа 

27.08.2024

1030

msk_yangiliklari_in

Ўзбекистон Республикаси Сайлов қонунчилигидаги янги нормалардан бири – эндиликда, Олий мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари сайловини ўтказишда округ сайлов комиссиялари тузилмайди. Фақат халқ депутатлари вилоятлар ва  Тошкент шаҳар Кенгашлари сайловини ўтказиш учун округ сайлов комиссиялари тузилади.

 

Округ сайлов комиссияларининг аъзолари жамоатчиликнинг обрў-эътиборли вакиллари орасидан халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлар  ининг тавсиясига биноан тегишли ҳудудий сайлов комиссияси томонидан сайловга камида етмиш кун қолганида комиссия раиси, раис ўринбосари, котибидан ва комиссиянинг олти — саккиз нафар бошқа аъзоларидан иборат таркибда тузилади ҳамда халқ депутатлари вилоятлар ва  Тошкент шаҳар Кенгаши сайловига тайёргарлик кўриш ва ўтказишни ташкил этиш, сайлов округи ҳудудида Сайлов кодекси ижроси устидан назоратни амалга ошириш ва унинг бир хил тарзда қўлланилишини таъминлаш, участка сайлов комиссияларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, сайлов округи бўйича сайлов натижаларини аниқлаш ва уларни тегишли ҳудудий сайлов комиссиясига тақдим этиш каби муҳим ваколатларни амалга оширади.

 

 

Шу сабабли, Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан тасдиқланган Сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш Концепциясига мувофиқ ҳудудларда Республика тренерлари томонидан халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига депутатлар сайловларини юқори савияда ташкил этиш, умумэътироф этилган халқаро тамойиллар, илғор миллий ва хорижий тажриба асосида ўтказиш мақсадида округ сайлов комиссиялари аъзоларининг миллий сайлов қонунчилиги ва амалиёти ҳамда халқаро сайловга оид стандартлар бўйича билим ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлашга йўналтирилган икки кунлик ўқув дастурига мувофиқ ўқув-амалиёт машғулотлари ўтказилмоқда.

 

               

 

Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари ҳудудларда бўлиб, ушбу ўқув-амалиёт машғулотларининг ташкил этилганлик ҳолати, тингловчилар давомати билан танишиб, машғулот иштирокчилари билан мулоқот қилиб, уларни қизиқтирган саволларига сайлов қонунчилиги асосида батафсил маълумот бермоқдалар.

                     

 

Хусусан, Марказий сайлов комиссиясининг котиби Худоёр Маматов жорий йилнинг 26-27 август кунлари Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида бўлиб, ўқув-машғулотларида иштирок этди ҳамда ҳудудий, туман, шаҳар ва округ сайлов комиссиялари фаолият олиб бориши учун яратилган шароитлар, имкониятлар билан яқиндан танишди. Туман, шаҳар ва округ сайлов комиссияларининг биноларини сайлов қонунчилиги талабларига мувофиқ жиҳозлаш, комиссияларда доимий навбатчилик ташкил этиш, фуқароларнинг мурожаатларига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тавсиялар берди.

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур