Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

10.04.2024

578

msk_yangiliklari_in

Азиз ватандошлар!

 

Муҳтарам ҳамкасблар!

 

Барчангизни бугун мамлакатимизда кенг нишонланаётган меҳр-оқибат, хайр-саховат ва шукроналик айёми — Рамазон ҳайити  билан самимий муборакбод этамиз.

 

Ушбу муборак кунларда Яратгандан, энг аввало, эл-юртимизга тинчлик-хотиржамлик, қут-барака, барчангизга оилавий бахт, мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр ҳамда шарафли фаолиятингизга равнақ ато этишини тилаймиз.

 

Рамазон ҳайитининг файзу баракоти қалбларимизни ва хонадонларимизни янада мунаввар қилиб, барчамизни эзгу амалларга ундайверсин!

 

Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

 

Марказий сайлов комиссияси

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур