30.03.2025

159

msk_yangiliklari_in

Шу кунларда бутун мусулмон оламида бўлгани каби мустақил мамлакатимизда ҳам муборак Рамазон ҳайити кенг нишонланмоқда. Барча юртдошларимизни ана шу муқаддас айём билан самимий табриклаймиз.

 

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, юртимизда “Инсон қадри учун, инсон бахти учун” деган эзгу ғоя ҳамма ишда асосий дастурга айланмоқда. Фуқароларнинг ҳуқуқлари, виждон эркинлиги таъминланаётгани Рамазон ойида янада яққол намоён бўлмоқда. Муқаддас динимиз буюрган хайрли амаллар – аҳиллик, ҳамжиҳатлик, меҳр-саховат, сабру қаноат, ахлоқ-одоб, илму маърифат фазилатлари жамиятимизда тобора мустаҳкам қарор топиб бормоқда.

 

Ушбу саодатли кунларда кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилаётгани, эл-юртимизнинг тинчлиги, бахти ва келажаги учун дуойи фотиҳалар қилинаётгани бу ойнинг файзу тароватини янада оширади. Муқаддас китобларимизда дарж этилганидек, бу фоний дунёда инсондан қоладиган энг савобли амал – яхшиликдир.

 

Рамазон ҳайитининг файзу баракоти қалбларимизни ва хонадонларимизни янада мунаввар қилиб, барчамизни эзгу амалларга ундайверсин! 

 

Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

 

 Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссияси

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур