Марказий сайлов комиссияси раиси, аъзолари ўқув жараёнлари ҳамда сайлов комиссиялари фаолияти билан танишмоқда

24.08.2024

1029

msk_yangiliklari_in

Марказий сайлов комиссияси Раиси ва аъзолари айни куларда ҳудудларда ўтказилаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар сайловини ўтказувчи туман, шаҳар сайлов комиссиялари раиси, раис ўринбосари ва масъул котиблари учун ташкил этилган сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ўқув-амалий машғулотлари билан яқиндан танишмоқда.

 

Хусусан, 23-24 август кунлари Хоразм вилояти Урганч шаҳрида ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар сайловини ўтказувчи туман, шаҳар сайлов комиссиялари раиси, раис ўринбосари ва масъул котиблари учун ташкил этилган ўқув-амалий машғулотлари ҳамда мазкур ҳудудларда сайловга тайёргарлик кўриш жараёнлари билан яқиндан танишди.

 

Урганч давлат университетида ташкил этилган семинарларни ўтказишдан асосий мақсад, бўлажак сайловларда сайлов комиссиялари аъзоларини тайёрлаш ва уларни сайлов қонунчилигидаги янгиликлардан хабардор қилишдан иборат.

 

                                        

 

Ўқув машғулотлари дастуридан пропорционал ва можаритар сайлов тизими, сайлов комиссиялари фаолиятининг асосий жиҳатлари, сайловчилар рўйхати билан ишлаш, биноларни жиҳозлаш, муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш, овозларни санаб чиқиш ва натижаларни белгилаш каби сайлов жараёни билан боғлиқ барча мавзулар ўрин олган. 

 

Турли интерфаол усуллар – суҳбат, психологик машқлар, баҳс-мунозара, умуман илғор ўқитиш технологиялари асосида ўтказилган машғулотларда таҳлил қилиш, турли ҳолатларда юзага келадиган муаммоларни ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Сафар давомида, Марказий сайлов комиссияси Раиси МСК Раиси Зайниддин Низамходжаев, комиссия аъзоси Халмухаммед Палуаниязов Урганч шаҳридаги Хоразм вилояти Ҳудудий сайлов комиссиясида бўлиб 27 октябрь куни мамлакатимизда ўтказиладиган муҳим сиёсий жараённи миллий қонунчилигимиз ва умумэътироф этилган демократик тамойиллар асосида ташкил этиш ва очиқ, ошкора ўтказиш учун амалга оширилаётган тизимли ишлар таҳлил қилинди. Шунингдек, ХСК биносида яратилган шароитларни кўздан кечириб, ўз таклиф ва тавсияларини билдирди.

 

 

                                         

Шунингдек, МСК Раиси Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясида бўлиб, бу ерда яратилган шароитларни кўздан кечирди. Шунингдек, комиссия аъзолари билан учрашиб, сайловга тайёргарлик кўриш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.

 

Учрашувда З.Низамходжаев Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясида сайловга кўрилаётган тайёргарлик ва ташкилий ишларга юқори баҳо бериб, сайлов участкаларини жиҳозлаш ва сайловчиларга зарур қулайликлар яратиш, ўқув-семинарлар ташкил этиш, сайловни юқори савияда ўтказиш бўйича тавсиялар бериб ўтди.

 

 

                                       

 

Шундан сўнг, Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ўқув биносида шаҳар ва туман сайлов участкалари вакиллари учун ташкил этилган ўқув-семинарида иштирок этиб, у ердаги жараёнлар билан ҳам танишди ва сиёсий тадбирда участка сайлов комиссияларининг ўрни муҳим аҳамият касб этишини, шундан келиб чиқиб уларнинг сайлов қонунчилигидаги кўникмалари юқори савияда бўлиши лозимлигини қайд этиб ўтди.

 

Шу кунинг ўзида Марказий сайлов комиссияси аъзоси Баходиржон Юнусов ҳам Андижон ва Фарғона вилоятларида бўлиб сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ўқув-амалий машғулотлари, ҳудудларда салов жараёнларига тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишди.

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур