Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ДИҚҚАТИГА

19.05.2023

5078

msk_yangiliklari_in

2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир тадбирларда қатнашиш учун хорижий ва маҳаллий ОАВ вакиллари Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтказилади.

 

Аккредитациядан ўтган ОАВ вакилларининг ваколатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан берилган гувоҳнома билан тасдиқланади.

 

Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида хорижий ва маҳаллий ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 5 октябрдаги 952-сон қарори билан тасдиқланган Сайлов кампанияси даврида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган.

 

ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги аризалар 2023 йил 28 июнь соат 18:00 га қадар (сайловга камида ўн кун қолгунига қадар) saylov@umail.uz электрон манзил орқали қабул қилинади.

 

МАҲАЛЛИЙ ОАВ УЧУН

 

ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар МСКга электрон шаклда тақдим этилади.

 

1. ОАВ раҳбари томонидан имзоланган ариза (pdf форматда).

 

Аризада аккредитацияга тақдим этилган ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими кўрсатилади.

 

АРИЗА ШАКЛИНИ ЮКЛАБ ОЛИШ

 

2. Аккредитацияга тақдим этилган ходимнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (ID карта ёки паспортнинг фото суратли бети) (pdf форматда).

 

3. ОАВнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси (pdf форматда).

 

4. Ҳар бир ОАВ вакили учун тўлдирилган аккредитациядан ўтказиш анкетаси (pdf форматда).

 

АНКЕТА ШАКЛИНИ ЮКЛАБ ОЛИШ

 

5. Ходимнинг электрон фотосурати (оқ фонда, 3х4 см ўлчамда, jpeg форматда, камида 100 KB ҳажмда, пиксел зичлиги 600dрi, сўнгги 90 кун ичида олинган бўлиши ҳамда ходимнинг юзи ва елкаларининг юқори қисми кўриниб туриши, файл номи фотосуратдаги шахснинг фамилияси ва исмидан иборат бўлиши керак). Фотосуратнинг сифати гувоҳномада ишлатиш учун яроқли бўлиши лозим.

 

ХОРИЖИЙ ОАВ УЧУН

 

Хорижий ОАВ вакиллари, шу жумладан Ташқи ишлар вазирлигидан аккредитациядан ўтган хорижий ОАВ вакиллари сайлов кампаниясини ёритиш мақсадида Марказий сайлов комиссиясидан аккредитациядан ўтиш учун Ташқи ишлар вазирлигига зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қиладилар.

 

1. Аккредитацияга тақдим этилган ходимнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (pdf форматда).

 

2. Ҳар бир ОАВ вакили учун тўлдирилган аккредитациядан ўтказиш анкетаси (pdf форматда).

 

АНКЕТА ШАКЛИНИ ЮКЛАБ ОЛИШ

 

3. Ходимнинг электрон фотосурати (оқ фонда, 3х4 см ўлчамда, jpeg форматда, камида 100 KB ҳажмда, пиксел зичлиги 600dрi, сўнгги 90 кун ичида олинган бўлиши ҳамда ходимнинг юзи ва елкаларининг юқори қисми кўриниб туриши, файл номи фотосуратдаги шахснинг фамилияси ва исмидан иборат бўлиши керак). Фотосуратнинг сифати гувоҳномада ишлатиш учун яроқли бўлиши лозим.

 

Эслатиб ўтамиз:

 

ОАВ вакиллари ваколат муддати уларга аккредитациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилган кундан бошланади ва сайлов якунлари расман эълон қилинган куни тугайди;

 

ОАВ вакиллари сайлов комиссияларининг бинолари (хоналари), мажлислари, матбуот анжуманларида ва бошқа тадбирларида аккредитация гувоҳномасини бошқаларга кўринадиган тарзда доимо таққан бўлиши керак.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур