“Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти тушунтирилди

17.11.2023

1623

msk_yangiliklari_in

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси мазмун-моҳиятини кенг аҳоли қатламига етказиш мақсадида Сирдарё вилоят адлия бошқармасида сиёсий ўқув-семинар ташкил қилинди. 

 

Унда Халқ депутатлари вилоят кенгаши котибияти мудири А.Абдураҳмонов, Марказий сайлов комиссияси ўқув маркази директори ўринбосари Р.Исамутдинов, Адлия бошқармаси масъул ходимлари, депутатлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

 

Семинарда Конституциявий қонун лойиҳасини қабул қилиш зарурияти ва кутилаётган натижалар, сайлов ва референдум қонунчилигига киритилиши назарда тутилаётган нормалар, қонунчилик палатаси депутатлари корпусини шакллантиришнинг можаритар ва пропорсионал шаклига асосланган сайлов тизими жорий этилишининг аҳамияти хусусида маърузалар қилинди.

Таъкидланганидек, Лойиҳада Сайлов кодексига ҳамда 7 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда. Хусусан, Сайлов кодексига Қонунчилик палатаси сайловини аралаш (мажоритар, пропорсионал) сайлов тизими асосида ўтказиш тартибини киритиш таклиф этилмоқда. Шунда сайлов округлари бир мандатли ва ягона сайлов округларига ажратилмоқда. Қонунчилик палатасининг 75 нафар депутати мажоритар сайлов тизими асосида бир мандатли сайлов округларидан, қолган 75 нафари пропорсионал сайлов тизими асосида, яъни сиёсий партияларга берилган овозлар бўйича ягона сайлов округидан сайланиши белгиланмоқда.

 

Тадбирда сайлов қонунчилигига киритилаётган ўзгаришлар ҳамда референдумга оид қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан кенг маълумотлар берилди.

 

Қизғин мунозаралар асосида ўтган тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур