21.03.2025

647

msk_yangiliklari_in

Азиз ватандошлар!

Муҳтарам ҳамкасблар!

 

Она заминимиз, жонажон Ўзбекистонимиз бамисоли улкан ва муҳташам бир сайилгоҳга айланган шу кунларда уйғониш, янгиланиш, меҳр-оқибат ва хайру саховат айёми – Наврўзи олам кириб келди.

 

Халқимиз ушбу қутлуғ шодиёнани бу йил “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” деган бош ғоя асосида кўтаринки руҳ ва эзгу орзулар билан кенг нишонламоқда.

 

Байрам шодиёналари борлиқнинг уйғониши, инсон ва табиат ўртасидаги уйғунлик, она заминга меҳр ва эътибор туйғулари билан янада мунавварлик касб этган.

 

Ушбу нурафшон айём Ватанимизда амалга оширилаётган “Инсон қадри учун”, деган олийжаноб ғояга ҳамоҳанг бўлиб, том маънода умумхалқ байрамига айланди.

 

Янги Ўзбекистондаги барча янгиланиш ва ўзгаришлар, аввало, халқимиз манфаатлари йўлида, фуқароларимизнинг хоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда, уларнинг истиқболини кўзлаб амалга оширилаётгани жаҳон эътирофига сазовор бўлган.

 

Азиз ватандошлар! Барчангизни янгиланиш, яшариш ва юксалиш байрами - Наврўз айёми билан чин дилдан, самимий муборакбод этамиз. Сизларга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, улкан ютуқ ва муваффақиятлар доим ёр бўлишини тилаймиз.

 

Наврўзи олам муборак бўлсин!

 

Марказий сайлов комиссияси

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур