МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИДА ИШТИРОК ЭТИШИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ УЧУН АЖРАТИЛГАН МАБЛАҒЛАР ЮЗАСИДАН СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАРНИНГ ОРАЛИҚ ҲИСОБОТЛАРИ ХУСУСИДА

03.07.2023

3746

msk_yangiliklari_in

Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида номзод кўрсатган Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон Экологик партиясининг сайловда иштирокини молиялаштириш бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.

 

Қонунчиликка кўра сиёсий партиялар сайловда иштирок этишини молиялаштириш учун ўзига ажратилган давлат маблағлари юзасидан оралиқ ҳисоботини сайлов кунига 5 кун қолгунига қадар Марказий сайлов комиссиясига тақдим этишлари керак.

 

Ушбу талабдан келиб чиқиб, жорий йил 3 июль куни юқорида кўрсатиб ўтилган сиёсий партиялар томонидан ажратилган маблағлар юзасидан оралиқ ҳисоботлар Марказий сайлов комиссиясига тақдим этилди.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур