МСК вaкиллaри ЕХҲТ Миллий озчиликлaр бўйича Олий комиссари иштирокидaги дaврa суҳбатида қатнашдилар

04.06.2024

1949

msk_yangiliklari_in

Жорий йилнинг 4 июнь куни МСК аъзоси Г. Рахимова ва МСК Котибияти бўлими бошлиғи А. Адхамов “Миллий озчилик вакилларининг ижтимоий ва иқтисодий ҳаётда самарали иштироки бўйича Миллий озчиликлар бўйича Олий комиссарининг тавсиялари: амалий жиҳатлари ва илғор тажрибалари” мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этдилар. Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори ва ЕХҲТнинг Миллий озчиликлар бўйича Олий комиссари (МООК) билан биргаликда ташкил этилди.

 

 

Тадбир давомида Миллий озчиликларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳаётда самарали иштироки бўйича тавсияларнинг амалий аҳамияти ва миллий озчиликларнинг ижтимоий-иқтисодий интеграция соҳасида ЕХҲТ минтақасидаги илғор тажриба муҳокама қилинди.

 

Тадбирда ҳукумат вакиллари, экспертлар, ЕХҲТ иштирокчи-давлатлари вакиллари, шунингдек, фуқаролик жамияти, озчиликлар жамоалари ва илмий доиралар вакиллари иштирок этди.

 

Давра суҳбатини кириш сўзи билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари - Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А. Саидов, ЕХҲтнинг Миллий озчиликлар масалалари бўйича Олий комиссари бошқарма директори, элчи М. Щигел, ҳамда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори, элчи А. Карттунен очиб бердилар.

 

 

Тадбир доирасида “Тақдимотнинг асосий тамойиллари: Миллий озчилик вакилларининг ижтимоий ва иқтисодий ҳаётда самарали иштироки бўйича ЕХҲТ МООК тавсиялари” ва “Ижтимоий ва иқтисодий инклюзия соҳасида ЕХҲТ минтақасидаги илғор тажриба” мавзуларида иккита сессия бўлиб ўтди.

 

Давра суҳбатида Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Р. Курбонов, ЕХҲТ МООК катта маслаҳатчиси Э. Кузборска-Пача, ЕХҲТ МООК маслаҳатчиси А. Аязбеков, “ЮКСАЛИШ” умуммиллий ҳаракати раиси Б. Бекмуродов, Нарва Эстония давлат гимназияси директори И. Кяосаарларнинг маърузалари тингланди.

 

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси Г. Рахимова сайлов жараёнида тенг ҳуқуқлиликни таъминлаш масалалари, Марказий сайлов комиссиясининг сайлов жараёнининг инклюзивлигини таъминлаш борасидаги фаолияти, миллий озчиликларнинг сайловда иштирок этиш имкониятларини рўёбга чиқариш ҳақида чиқиш қилди.

 

У миллий озчиликларнинг сайлов ташкилотчилари ва иштирокчилари сифатида иштирокини акс эттирувчи индикаторларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳақида гапириб ўтди. Хусусан, Г. Рахимова 2023 йилги сайлов кампанияси мисолида сайловчилар рўйхати бўйича, Марказий сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссиялари таркиблари бўйича миллий озчиликлар кесимидаги индикаторлар таҳлили юзасидан маълумотларни тақдим этди.

 

 

Шунингдек, сайловолди кампанияси даврида миллий озчиликлар вакилларини қамраб олиш чора-тадбирлари, сайлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тақдим этиш юзасидан ахборот берилди.

 

 

ЕХҲТ МООК вакиллари Марказий сайлов комиссиясининг ушбу йўналишдаги фаолиятини олқишладилар.

 

Марказий сайлов комиссияси

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур