Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

Халқаро кузатувчиларнинг сайлов жараёнлари ҳақида фикрлари

10.07.2023

2570

msk_yangiliklari_in

Бугун Марказий сайлов комиссиясида бир қатор учрашувлар ўтказилди.

Россия Федерацияси, Федерация Кенгаши Фан, таълим ва маданият қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Умаханов Ильяс Магомед-Саламович:

Марказий сайлов комиссияси сайлов жараёнларига юқори савияда тайёргарлик кўрган, сайлов комиссиялари ўз фаолиятини сайлов қонунчилигига кўра амалга оширганини алоҳида эътироф этиш лозим. Сайлов кўтаринки руҳда, уюшқоқлик билан ўтди.

Сайловлар жуда муҳим жараён. Мен муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиб боришдек бахтга муяссар бўлганимдан мамнунман. Ушбу муҳим сиёсий тадбирда кузатувчи бўлиш, катта масъулият талаб этади, Биз миссия таркибида кўплаб сайлов участкаларида бўлдик ва у ерда барчаси сайлов қонунчилиги талаблари бўйича ўтганлигини ишонч билан айта оламан.  

 

Ўтган етти йил давомида сайлов қонунчилиги такомиллашиб, ногиронлиги бор шахсларнинг сайлов жараёнида иштирок этишида   имкониятлар кенгайтирилгани, барча шарт-шароитлар яратилганига амин бўлдик. Сайлов участкаларида фуқароларнинг барча қатлами учун тенг имкониятлар бор.

Араб сайлов органлари ассоциацияси Ижро аппарати раҳбари Хишам Махмуд Юсуф Кухаил:

Ўзбекистонга учиб келишимиз билан, бу ўлка нақадар меҳмондўст эканлигига гувоҳ бўлдик. Кеча биз 15 дан ортиқ сайлов участкаларига бордик. Участкаларда сайлов жараёнлари тинчлик-осойишталик билан ўтди. Сайловчилар участкаларга юзларида табассум билан кириб келишди. Мамлакатингизда сайловчилар учун яратилган имкониятлар мени ҳайратга солди. Марказий сайлов комиссияси овоз беришни профессионал тарзда ташкиллаштирилганлиги, УСК аъзоларининг ўз ишига масъулият билан ёндашаётганлиги таҳсинга сазовор.

Биз Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорликни кенгайтиришга қарор қилдик. Чунки Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг сайлов соҳасидаги бой тажрибасини жараёнларнинг ўзи ҳам кўрсатиб турибди. Демократик сайловлар юқори савияда ўтганлиги билан барчангизни табриклаймиз.

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур