Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

МДҲ КУЗАТУВЧИЛАРИ МИССИЯСИ РАҲБАРИ СЕРГЕЙ ЛЕБЕДЕВ БИЛАН БЎЛИБ ЎТГАН УЧРАШУВГА ДОИР

28.04.2023

2147

msk_yangiliklari_in

28 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларини кузатиб бориш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюрган МДҲ кузатувчилари миссияси раҳбари Сергей Лебедев билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Марказий сайлов комисcияси Раиси Зайниддин Низамходжаев референдум жараёнлари халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштирилганлиги, МСК томонидан тасдиқланган Календарь режа ва миллий қонунчилик асосида референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тизимли равишда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берди.

Ўз ўрнида, миссия раҳбари Сергей Лебедев референдумга демократик тамойилларга хос тайёргарлик кўрилганлиги, халқаро нормалар ва стандартларга тўла мос келиши, фуқароларнинг эмин-эркин овоз беришларини таъминлаш учун барча зарур чоралар кўрилганлигини қайд этиб ўтди. 

Таъкидлаш жоиз, МДҲ Ижроия қўмитаси халқаро кузатувни ташкил қилишда катта тажриба, шунингдек, сайлов ва референдумни кузатиш бўйича ривожланган ҳуқуқий базага эга.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси таклифига биноан МДҲ Ижроия қўмитаси кузатувчилари миссияси 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатиб боради. Миссия Ўзбекистонга ташрифи мобайнида республикамизнинг бир қатор референдум участкаларида бўлиб, кузатувлар борасида ўзининг тегишли хулосалари ва тавсияларини беришни режалаштирган.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур