Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ НАВБАТДАГИ МАЖЛИСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

25.04.2023

1714

msk_yangiliklari_in

Бугун, 25 апрель куни Марказий сайлов комиссиясининг видео-конференция шаклидаги навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис кун тартибига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг референдумида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилишга оид масалалар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикасининг референдумида халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисидаги МСКнинг қарори билан ЕХҲТ ДИИҲБ, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси, Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси ҳамда Буюк Британия, Франция, Чехия каби хорижий мамлакатлардан жами 45 нафар кузатувчи аккредитациядан ўтказилди. Бугунги кунга келиб, халқаро ташкилотлардан ҳамда хорижий мамлакатлардан аккредитациядан ўтказилган кузатувчиларнинг умумий сони 383 нафарни ташкил этди.

Шунингдек, МСКга келиб тушган мурожаатлардан келиб чиқиб, маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг 55 нафар, хорижий оммавий ахборот воситаларининг 131 нафар вакили аккредитациядан ўтказилди. Шу бугунга қадар аккредитациядан ўтказилган маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларининг умумий сони 964 нафарни ташкил этди.

Мажлисда кун тартибига киритилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур