06.07.2023

2059

msk_yangiliklari_in

Бугун, 6 июль куни Марказий сайлов комиссиясида муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларини кузатиб бориш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюрган Ҳиндистон делегацияси вакиллари билан учрашув ўтказилди. Учрашувда Марказий сайлов комиссияси раис ўринбосари Б.Кучкаров, комиссия аъзоси Г.Раҳимова,  Ҳиндистон сайлов комиссияси сайлов комиссари Пандей Ануп Чандра, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Маниш Прабхатлар иштирок этишди.

Делегация аъзоларига сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Кузатувчилар томонидан сайловчиларнинг сайловга оид ахборотлар билан юқори савияда таъминланганлиги, бир қатор сайлов участкаларида биометрик-идентификация қурилмаларидан тажриба синов тариқасида фойдаланиш йўлга қўйилганлиги алоҳида эътироф этилди.

Таъкидлаш жоиз, халқаро ташкилотлардан ва хорижий мамлакатлардан ташриф буюрувчи кузатувчилар миссиялари 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатиб боради. Халқаро ва хорижий кузатувчилар Ўзбекистонга ташрифи мобайнида сайлов участкаларида бўлиб, кузатувлари юзасидан тегишли хулосалар ва тавсиялари беради.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот маркази

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур