Марказий сайлов комиссияси Раиси Қашқадарё вилоятидаги сайловга тайёргарлик жараёнлари билан танишди

11.10.2024

849

msk_yangiliklari_in

Бугун 11 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев Қашқадарё вилоятида бўлиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини юқори савияда ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича сайлов комиссиялари томонидан амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

 

Ташриф дастлаб Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ва “Шўртан газ-кимё” мажмуаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Газ-кимё ва энергетика” илғор муҳандислик мактаби очилиш маросимида иштирок этишдан бошланди.

 

 

   

 

Шундан сўнг Марказий сайлов комиссияси Раиси 300 дан ортиқ ёш сайловчилар билан учрашув ўтказди. Тадбирда иштирокчиларга сайлов қонунчилигига оид янгиликлар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг ўзига хос хусусиятлари, илк бор ўтказиладиган аралаш сайлов тизими, унинг афзалликлари, сайлов жараёнларида ўзини ўзи бошқариш органларидан иштирок этувчи кузатувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида кенг маълумот берилди. 

 

 

 

Учрашувларда иштирокчилар сайлов қонунчилиги ва жараёнлари юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

 

Ташриф давомида вилоят ҳудудий сайлов комиссияси фаолияти, комиссия аъзолари ҳамда ҳудудий матбуот маркази учун яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилди.

 

 

   

   

Ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари билан бўлган суҳбат давомида сайловга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида айни кунларда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

 

 

Таъкидлаб ўтилганидек, вилоятда сайловларни қонунчилик талаблари ва демократик принципларга мувофиқ ҳолда ўтказишга пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Хусусан, вилоят ҳудудий сайлов комиссияси, 2 та шаҳар ва 14 туман, 60 та округ ҳамда 1038 та участка сайлов комиссиялари томонидан тайёргарлик ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Сайлов жараёнларини миллий сайлов қонунчилигига мос тарзда, баҳамжиҳат ташкил этиш учун сайлов комиссиялари аъзолари ҳамда сайлов иштирокчиларининг билим ва кўникмасини оширишга алоҳида эътибор қаратилиб, бир неча босқичда ўқув-амалий машғулотлари ўтказилди.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур

  • RAXMONOV BAXODIR MUSTOFOYEVICH

    431