Марказий сайлов комиссияси мажлиси тўғрисида ахборот

27.05.2024

9380

msk_yangiliklari_in

Жорий йил 27 май куни Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2023 йил 18 декабрдаги Конституциявий қонунига мувофиқ мажлисда Марказий сайлов комиссиясининг янгиланган регламенти ҳамда Ҳудудий сайлов комиссиялари тўғрисида низом лойиҳалари кўриб чиқилди ва тасдиқланди.

Мамлакатимизда марказлашган сайлов комиссиялари тизими шаклланишини ҳисобга олиб, уларнинг аъзоларини сайлов қонунчилигига киритилган янги нормалар бўйича малакасини ошириш устувор вазифа ҳисобланади. Шу муносабат билан мажлисда сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш Концепцияси қабул қилинди. Концепция лойиҳаси муҳокамасида мутасадди вазирлик ва идоралар, таълим муассасалари раҳбарлари ва вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Шунингдек, мажлисда Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил биринчи ярим йиллик иш режасида белгиланган вазифаларнинг 1-чорак якунлари бўйича ижроси таҳлил қилинди. Иш режада белгиланган вазифалар тўлиқ ҳамда сифатли бажарилишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.   

Мажлис кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур