Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ НАВБАТДАГИ МАЖЛИСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

01.05.2023

1757

msk_yangiliklari_in

30 апрель куни ўтказилган референдумда 8-Сирдарё вилояти округидаги 226-сон, 10-Тошкент вилояти округидаги 651-сон ва 14-Тошкент шаҳар округи 772-сон референдум участкаларида қоидабузарликлар аниқланди.

Жумладан, комиссия аъзосининг бир нечта бюллетенни ўзи тўлдираётганлиги ҳамда улар томонидан бюллетенларни овоз бериш қутисига ташлаш, овоз берганлар сонини нотўғри кўрсатилганлик каби хатти-ҳаракатлар мазкур участкалардаги овоз бериш натижаларини шубҳа остига қўяди.

Шу сабабли, “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонуннинг 38-моддасига биноан, овоз бериш чоғида йўл қўйилиб, оқибат натижада овоз бериш якунларига таъсир қилган қоидабузарлик туфайли овоз бериш якунлари Марказий сайлов комиссияси томонидан ушбу участкалар бўйича ҳақиқий эмас деб топилди.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур