Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси тўғрисида ахборот

25.03.2025

154

msk_yangiliklari_in

2025 йил 25 март куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг бўшаб қолган ўринларига сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича намунавий харажатлар сметасини ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг бўшаб қолган ўринларга сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича календарь режани тасдиқлаш масалалари кўриб чиқилди.

 

Маълумки, Сайлов кодексининг 93-моддасига бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини Марказий сайлов комиссияси томонидан тайинланади ва сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади.

 

 

Мамлакатимизда сайлов қонунчилиги ва амалиётнинг бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида Марказий сайлов комиссияси томонидан маҳаллий Кенгашлар депутатларининг бўшаб қолган ўринларига ўтказиладиган сайлов тадбирларининг муддатлари белгилаш бўйича 42 та банддан иборат календарь режа ишлаб чиқилди.

 

Бундан ташқари, мажлисда Марказий сайлов комиссияси аъзолари маҳаллий Кенгашлар депутатларининг бўшаб қолган ўринларига ўтказиладиган сайловларни молиялаштиришдаги турлича ёндашувларнинг олди олиниш мақсадида ишлаб чиқилган сайлов жараёнларини молиялаштириш бўйича намунавий харажатлар сметаси лойиҳасини муҳокама қилишди.

 

 

 

Мажлис кун тартибига киритилган масалалар юзасидан Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарорлар қабул қилинди.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур