Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

Марказий сайлов комиссияси вакиллари Ереван шаҳар оқсоқоллар Кенгаши сайловларини кузатишда иштирок этишди

18.09.2023

30098

msk_yangiliklari_in

Арманистон Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан Марказий сайлов комиссияси аъзолари Х. Маматов, Б. Юнусов жорий йил 17 сентябрда бўлиб ўтган Ереван шаҳар оқсоқоллар Кенгаши сайловини халқаро кузатувида иштирок этдилар.

Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси аъзолари Арманистон Марказий сайлов комиссияси фаолияти, ҳудудий ва участка сайлов комиссиялари аъзолари малакасини ошириш, уларни ўқитишни ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.

Сайловларни кузатиш давомида Х. Маматов ва Б. Юнусов бир қатор сайлов участкаларида бўлиб, ҳудудий ва участка сайлов комиссияларининг ишлари билан бевосита танишиб, сайлов участкалари ходимлари, сайловчилар билан ўзаро фикр, тажриба алмашдилар.

Ереван шаҳрининг оқсоқоллар Кенгашига ўтган сайловларда 475 та сайлов участкасида овоз бериш ўтказилди. Сайловда 13 та сиёсий партия ва
1 та сиёсий блок иштирок этди.

Маълумот учун, Ереван шаҳар сайловчилар рўйхатида 824 250 нафар фуқаро мавжуд.

Арманистон Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотларига кўра, сайловда сайловчиларнинг иштирок этиши 28,46 фоизни (234 553 сайловчи) ташкил этган.

 

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур