Марказий сайлов комиссияси Раиси Жиззах вилоятида маҳалла фаоллари ва ёшлар билан учрашди

06.09.2024

437

msk_yangiliklari_in

Бугун Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низамходжаев Жиззах шаҳрида маҳалла фуқаролар йиғинларининг бир гуруҳ фаоллари билан очиқ мулоқот ўтказди. Учрашувда Жиззах шаҳридаги МФЙ раислари, раис ўринбосарлари, хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилар, ёшлар етакчилари иштирок этишди.

 

Учрашув давомида МСК Раиси жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг ўзига хос хусусиятлари, хусусан илк бор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига аралаш сайлов тизими асосида бўлиб ўтадиган сайловнинг афзалликлари юзасидан сўз юритди.

 

 

         

 

Шунингдек, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, сайлов жараёнларида ўзини ўзи бошқариш органларидан иштирок этувчи кузатувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, сайлов тизимида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар юзасидан фикр алмашди.

 

Тадбирда сўзга чиққан маҳалла фаоллари сайлов жараёнлари юзасидан фикр ва мулоҳазаларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.

 

 

           

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур