Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти талаба-ёшларга кенг тушунтирилди

27.10.2023

1501

msk_yangiliklari_in

Бугун, 27 октябрь куни Андижон давлат университетида “Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Умидахон Зокирова, Марказий сайлов комиссияси аъзолари, адлия бошқармаси вакиллари, туман ва шаҳар партия фаоллари, университетнинг профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этди.

Суҳбатда қонун лойиҳаси билан айрим қонун ҳужжатларига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини аралаш сайлов тизими асосида ўтказиш, сайлов органларининг марказлашган тизимини шакллантириш, сайлов комиссиялари тизимини мақбуллаштириш ҳамда Марказий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётгани мутахассислар томонидан таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан иштирокчиларнинг таклифлари тингланиб, уларнинг савол ва таклифлари юзасидан керакли тушунчалар берилди.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур