Конституциявий Қонун лойиҳаси юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказилди

09.11.2023

1355

msk_yangiliklari_in

2023 йил 9 ноябрь куни Тошкент вилояти Паркент туманидаги 1-сонли Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида “Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ўтказилди.

 

 

Унда Марказий сайлов  комиссиясининг  аъзоси Суяржон Қурбанқулов, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутати Носиржон Аминов, Адлия вазирлиги туман бўлими раҳбари, туман маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб боришаётган хотин-қизлар фаоллари, мактаб ўқитувчилари , ёшлар етакчилари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар.Учрашувда мазкур Конституциявий қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини аралаш сайлов тизими (мажоритар ва пропорционал) асосида ўтказиш, сайлов органларининг марказлашган тизимини шакллантириш, сайлов комиссиялари тизимини мақбуллаштириш ҳамда Марказий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

 

Мазкур тарғибот тадбирида 120 нафарга яқин фуқаролар иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур