Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 14 июнь кундаги мажлиси тўғрисида ахборот

14.06.2023

8523

msk_yangiliklari_in

2023 йил 14 июнь куни Марказий сайлов комиссиясининг муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига бағишланган мажлисида ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш, сайловга тайёргарлик кўриш даврида Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлар, Президент сайловида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар ва ОАВ вакилларини аккредитация қилишга доир масалалар кўриб чиқилди.

Мажлисда сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари ҳамда ногиронлар нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Мажлисда ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига доир сайлов бюллетенини тўлдириш учун Брайль алифбоси асосида тайёрланадиган трафарет намунаси тасдиқланди шунингдек ушбу трафаретлар билан ҳар бир сайлов участкасини таъминлаш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлашга оид бошқа чоралари белгиланди.

Кун тартибига мувофиқ, Марказий сайлов комиссиясига жорий йил 6-13 июнь кунлари жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар кўриб чиқилди ва улар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Мажлисда халқаро кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига биноан ЕХҲТ ДИИҲБнинг сайловни кузатувчи миссияси вакили аккредитациядан ўтказилди. Шунингдек, маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг 159 нафар, хорижий оммавий ахборот воситаларининг 42 нафар вакили аккредитациядан ўтказилди. Шу бугунга қадар аккредитациядан ўтказилган маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларининг умумий сони 554  нафарни ташкил этмоқда.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур