Эртага 16 октябрдан муддатидан олдин овоз бериш бошланади

15.10.2024

38

msk_yangiliklari_in

Эртага 16 октябрдан республика бўйлаб сайлов участкалари соат 9:00 дан муддатидан олдин овоз бериш учун очилади.

 

Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

 

Сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш кунлари соат 11:00 дан соат 17:00 га қадар амалга оширилади.

 

Муддатидан олдин овоз бериш 2024 йил 16 октябрь куни бошланиб, 2024 йил 23 октябрь куни якунланади.

 

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур