19.04.2023

3779

msk_yangiliklari_in

Референдум куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Муддатидан олдин овоз бериш референдумга ўн кун қолганида бошланади ва референдумга уч кун қолганида тугалланади.

1. Муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун овоз берувчи фуқаро тегишли участка комиссияси аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатади ҳамда референдум кунида бўла олмаслигининг сабаби, жумладан, таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш каби сабаблар кўрсатилган ариза асосида тегишли участка  комиссиясидан овоз бериш бюллетенини ва конвертни олади.

2. Овоз берувчи фуқаро бюллетенни олганлиги ҳақида тегишли участка комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида овоз берувчи фуқаролар рўйхати кўчирмасига имзо қўяди.

3. Овоз бериш бюллетени махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида овоз берувчи томонидан мустақил қарор қабул қилиши орқали тўлдирилади.

4. Овоз берувчи тўлдирилган овоз бериш бюллетенини конвертга солади ва елимлаб ёпади.

5. Овоз берувчи тўлдирилган овоз бериш бюллетенини ёпиқ конвертда участка комиссияси аъзосига топширади.

6. Участка комиссиясининг икки нафар аъзоси овоз берувчи ҳозирлигида конвертнинг ёпиқлигини текширади ва конвертнинг елимланган жойига участка комиссиясининг икки нафар аъзосининг имзолари қўйилиб, улар комиссиянинг муҳри билан тасдиқланади.

Конверт овозларни санаб чиқиш жараёнига қадар участка комиссиясининг сейфида сақланади.

Муддатидан олдин овоз бериш 2023 йил 19 апрель куни бошланиб, 2023 йил 26 апрель куни якунланади.

Эслатма!

Референдум участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш ва байрам кунлари соат 12:00 дан соат 16:00 га қадар амалга оширилади.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур

  • XOLDOROV ALLAYOR XOLIYOR O‘G‘LI

    Sirdaryo tumani

  • ABDURAXMONOV SANJARBEK SHERZODOVICH

    Salom

  • ABDURAXMONOV SANJARBEK SHERZODOVICH

    +998904261002