Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси делегацияси Бангладеш Республикасида ўтказилган парламент сайловлари кузатувида иштирок этди

07.01.2024

1975

msk_yangiliklari_in

Бангладеш сайлов комиссияси ва Комиссия ҳузуридаги Сайлов мониторинги форуми таклифларига кўра Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси С. Курбанкулов ва Комиссия Котибиятининг Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи А. Нурмухамедовлардан иборат МСК делегацияси жорий йилнинг 7 январь куни Бангладешда бўлиб ўтган XII умумий миллий сайлов жараёнларида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этди.

XII умумий миллий сайловларда Бангладешнинг бир палатали Джатия Сангсад (парламент) аъзолари сайланди. Джатия Сангсад – мамлакатнинг ягона қонун чиқарувчи органи бўлиб, унинг 350 нафар аъзоси 5 йил муддатга тўғридан тўғри овоз бериш йўли билан сайланади. Сайлов жараёнларини ташкил этиш учун 300 та сайлов округлари ва 42 000 дан ортиқ сайлов участкалари тузилди. Сайловчиларнинг умумий сони қарийб 120 миллион нафарини ташкил қилди.

Овоз бериш куни МСК делегацияси Бангладеш пойтахти бўлмиш Дакка шаҳридаги бир неча сайлов участкаларини кузатишди. Сайлов участкаларида тайёргарлик ва хавфсизликни таъминлаш ишлари юқори савияда ташкил қилинганлигига бевосита гувоҳ бўлишди. Шунингдек, сайлов жараёнларида аёллар ва ёшларнинг фаол иштироки қайд этилди. Имконияти чекланган шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилган.

 

Марказий сайлов комиссияси

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур