01.10.2024

833

msk_yangiliklari_in

Азиз юртдошлар!
Муҳтарам устозлар!

 

Марказий сайлов комиссияси жамоаси номидан барчангизни халқимизнинг севимли байрами 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин дилдан, самимий табриклайман.

 

Янги Ўзбекистонда ўқитувчи ва мураббийларнинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва таъсирини кучайтириш, таълим тизимини замон талаблари асосида ташкил этиш борасидаги ишларнинг кўлами тобора кенгайиб, самаралари юксалиб бормоқда. 

 

Буни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга жорий йилнинг 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда депутатликка номзодлар орасида таълим-тарбия, илм-фан соҳаларининг жонкуяр вакиллари – педагоглар сони-салмоғининг ҳар қачонгидан юқори эканида ҳам кўриш мумкин. Миллий парламентимиз қуйи палатаси депутатлигига номзодлар орасида энг кўпи педагоглар – 27,9 фоиз, маҳаллий кенгашлар депутатлигига номзод-педагоглар эса 36,3 фоизни ташкил этмоқда.

 

Мамлакатимиздаги фидоий ўқитувчилар ва мураббийларни, барча юртдошларимизни ушбу шодиёна кун – 1 октябрь  байрами билан  чин дилдан муборакбод этиш бизга алоҳида мамнуният бағишлайди.

 

Энг аввало, она Ўзбекистонимиздан тинчлик-хотиржамлик, осойишталик ва фаровонлик, устозларимизнинг, барча юртдошларимизнинг ҳаётидан, хонадонидан ҳеч қачон файзу барака, қувонч аримасин.  Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги, ёшлар таълим-тарбияси йўлида олиб бораётган ибратли фаолиятингизда юксак муваффақиятлар ва омадлар ёр бўлишини тилаймиз. 

 

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар!

 

Зайниддин НИЗАМХОДЖАЕВ, 
МСК Раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони, 
Ўзбекистон Республикасида 
хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур