2023 йил 18 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини аралаш сайлов тизими (мажоритар ва пропорционал) асосида ўтказишни, шунингдек сайлов органларининг марказлашган тизимини шакллантиришни назарда тутувчи “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-883-сонли Конституциявий Қонун қабул қилинди.
Мазкур Қонун билан Сайлов кодексига киритилган ўзгартиришларни инобатга олган ҳолда Марказий сайлов комиссиясининг фаолиятига доир, шунингдек Қонунчилик палатасига ҳамда маҳаллий Кенгашларга сайловларни ўтказишга доир 14 та низом ва йўриқномаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, 3 тасини ўз кучини йўқотган деб топиш кераклиги аниқланди.
Бугунги кунга қадар МСКнинг қуйидаги низом ва йўриқномаларининг лойиҳалари ишлаб чиқилди ҳамда МСКнинг тегишли қарорлари билан қабул қилинди:
– Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2024 йил 27 майдаги 1329-сон Қарори;
– Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Ҳудудий сайлов комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2024 йил 27 майдаги 1330-сон Қарори;
– Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Туман, шаҳар сайлов комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2024 йил 5 июндаги 1335-сон Қарори;
– Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Округ сайлов комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2024 йил 5 июндаги 1336-сон Қарори;
– Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Участка сайлов комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2024 йил 5 июндаги 1337-сон Қарори;
– Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Сайлов округлари ва участкаларини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2024 йил 5 июндаги 1338-сон Қарори;
– Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги 2024 йил 5 июндаги 1339-сон Қарори;