Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

АЁЛЛАРНИНГ СИЁСИЙ ҲУҚУҚЛАРИ ТЎҒРИСИДА КОНВЕНЦИЯ

 

(Бош Ассамблеянинг 1952 йил 20 декабрдаги 640 (VII) резолюцияси билан қабул қилинган)

 

1-модда

 

Аёллар барча сайловларда, ҳеч қандай камситишларсиз, эркаклар билан тенг шароитларда овоз бериш ҳуқуқига эга.

 

2-модда

 

Аёллар миллий қонунчиликда белгиланган тартибда, ҳеч қандай камситишларсиз, эркаклар билан тенг шароитларда сайланиш ҳуқуқига эга.

 

3-модда

 

Аёллар эркаклар билан тенг шароитларда, ҳеч қандай камситишларсиз, миллий қонунчиликда белгиланган тартибда барча давлат ва жамоат хизмати лавозимларини эгаллаш ва уларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.