ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ УМУМЖАҲОН ДЕКЛАРАЦИЯСИ

 

(БМТ Бош Ассамблеясининг 1948 йил 10 декабрдаги 217 А (III) Резолюция билан қабул қилинган)

 

2-модда

 

Ҳар бир инсон ирқи, тана ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқодларидан, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мол-мулки, табақаси ёки бошқа ҳолатидан қатъи назар ушбу Декларацияда эълон қилинган барча ҳуқуқ ва барча эркинликка эга бўлиши зарур.

 

Бундан ташқари, инсон мансуб бўлган мамлакат ёки ҳудуднинг сиёсий, ҳуқуқий ёки халқаро мақомидан, ушбу ҳудуд мустақилми, васийми, ўз-ўзини идора қиладими ёки бошқача тарзда чекланганлигидан қатъи назар бирор бир айирмачилик бўлмаслиги керак.

 

20-модда

 

1. Ҳар бир инсон тинч йиғинлар ўтказиш ва уюшмалар тузиш ҳуқуқига эга.

 

2. Ҳеч ким бирор бир уюшмага киришга мажбур қилиниши мумкин эмас.

 

21-модда

 

1. Ҳар бир инсон бевосита ёки эркин сайланган вакиллар воситаси орқали ўз мамлакатини бошқаришда қатнашиш ҳуқуқига эга.

 

2. Ҳар бир инсон ўз мамлакатида давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эга.

 

3. Халқ иродаси ҳукумат ҳокимиятининг асоси бўлиши лозим; бу ирода даврий ва сохталаштирилмаган, ялпи ва тенг сайлов ҳуқуқидан, яширин овоз бериш йўли билан ёки овоз бериш эркинлигини таъминлайдиган бошқа тенг қийматли шакллар воситасида ўтказиладиган сайловларда ўз аксини топиши лозим.