11.09.2023

2362

msk_yangiliklari_in

Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Б.Кучкаров Малдив Республикаси Президенти сайловини кузатишда иштирок этиш доирасида Малдив Республикаси сайлов комиссияси раиси Фуад Тофик билан учрашди.

 

Учрашув чоғида Б.Кучкаров таклиф ва қабул учун миннатдорлик билдирар экан, Ўзбекистон Республикаси сайлов тизими, шунингдек, жорий йилда бўлиб ўтган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституцияси бўйича референдум ва муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди.

 

Ўз навбатида Фуад Тофик сайловдаги иштироки учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонлик меҳмонни Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан Сайлов комиссиясининг фаолияти билан таништирди. Б.Кучкаров Малдив Республикаси сайлов комиссиясининг сайловчиларнинг иштироки тўғрисидаги тезкор маълумотларни тўплаш ва умумлаштириш ҳамда сайлов комиссиясига тақдим этиш, сайлов участкаси ходимларига зарур маслҳатлар бериш функцияларини амалга оширувчи мувофиқлаштириш маркази фаолияти билан ҳам танишди.

 

Ташриф давомида МСК раиси ўринбосари бир қатор сайлов участкаларида ҳам бўлиб, участка ходимлари ва сайловчилар билан суҳбат ўтказди.

 

Марказий сайлов комиссияси