20.03.2023

2206

msk_yangiliklari_in

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низамходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси вакиллари бугун 19 март куни Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси Мажлис ҳамда маҳаллий кенгаш маслиҳат депутатлигига навбатдан ташқари ўтказиладиган сайлов жараёнлари боришини кузатиш мақсадида Остона шаҳрида бўлиб туришибди.

 

Бугун, Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси Раиси З. Низамходжаев Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Нурлан Абдиров билан учрашув ўтказди. 

 

Нурлан Абдиров учрашув давомида парламент ҳамда маҳаллий кенгаш маслиҳат депутатлигига бўлаётган сайлов юзасидан олиб борилган тайёргарлик ишлари, мазкур сайловлар 2022 йил мамлакатда ўтказилган конституцион ислоҳотлар натижасида пропорционал сайлов тизими асосида ўтказилаётганлиги ҳамда унинг ўзига хос хусусиятлари хусусида сўз олиб борди. 

 

Учрашув давомида сайловларни кузатиш мақсадида бугунги кунда 12 та халқаро ташкилот ва 41 та давлатдан 793 нафар кузатувчилар ташриф буюрганлиги таъкидлаб ўтилди.

 

Учрашувда икки қўшни мамлакат сайлов органлари ўртасидаги самарали ҳамкорликни давом эттириш тўғрисида фикр алмашилди.