№ 876 2018 йил 13 июнь
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ АЙРИМ ДЕПУТАТЛАРИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИНИ МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ТУГАТИШ ТЎҒРИСИДА
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 9-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 22-Когон сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати Фируза Баходирхоновна Ибрагимова Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи лавозимига ҳамда 55-Қорадарё сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати Рустам Ражаббойевич Кобилов Самарқанд вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганликлари муносабати билан уларнинг депутатлик ваколатлари муддатидан илгари тугатилган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда халқ депутатлари Бухоро ва Самарқанд вилоят Кенгашларига юборилсин.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.
РаисМ. Абдусаломов