№ 838 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТИ ДЖ.НАСИРОВНИНГ ВАКОЛАТИНИ МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ТУГАТИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг
қарори

№ 838 2017 йил 30 июнь

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТИ ДЖ.НАСИРОВНИНГ ВАКОЛАТИНИ МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ТУГАТИШ ТЎҒРИСИДА

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 9-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. 27-Жилвон сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Джамол Шухратович Насиров Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганлиги муносабати билан унинг депутатлик ваколати муддатидан илгари тугатилган деб ҳисоблансин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашига юборилсин.

3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.

РаисМ. Абдусаломов