Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№1467 2026 йил 17 июнь
Тошкент вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи котибини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16, 19 ва 25-моддаларига мувофиқ ҳамда халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Одилов Хаётжон Оббос уғли Тошкент вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи котиби этиб тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашига ҳамда Тошкент вилояти ҳудудий сайлов комиссиясига юборилсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. Низамходжаев