№1446 Айрим бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловини тайинлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1446                                                 2025 йил 11 сентябрь

 

 

Айрим бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловини тайинлаш тўғрисида

 

 

Айрим бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови ўтказилишини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 93-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Айрим сайлов округларида бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови иловага мувофиқ тайинлансин ва белгиланган муддатларда ўтказилсин.

 

2. Белгилаб қўйилсинки, бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2025 йил 25  мартдаги 1433-сон ва 1434-сон қарорларига мувофиқ амалга оширилади.

 

3. Ушбу қарор нусхаси тегишли халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларига, ҳокимликларига ва тегишли ҳудудий, туман, шаҳар сайлов комиссияларига юборилсин.

 

4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайти ва бошқа манбаларда эълон қилинсин. 

 

5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                              З. Низамходжаев

 

ИЛОВА