№1434 Маҳаллий Кенгашлар депутатларининг бўшаб қолган ўринларига сайловни ўтказиш бўйича календарь режани тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1434                                                  2025 йил 25 март

 

Маҳаллий Кенгашлар депутатларининг бўшаб қолган ўринларига сайловни ўтказиш бўйича календарь режани тасдиқлаш тўғрисида

 

Маҳаллий Кенгашларнинг бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун сайлов ўтказилишини ташкил этиш ва сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатларини белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16, 26 ва 93-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Маҳаллий Кенгашлар депутатларининг бўшаб қолган ўринларига сайловни ўтказиш бўйича календарь режа (бундан буён матнда Календарь режа деб юритилади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

2. Календарь режада кўрсатилган сайлов жараёни иштирокчилари ўртасидаги тегишли муносабатлар “E-saylov” ахборот тизими орқали амалга оширилади.

 

3. Марказий сайлов комиссияси аъзоси Х.Палуаниязов Марказий сайлов комиссияси Котибиятининг Сайлов қонунчилиги ва замонавий технологиялар бўйича ўқув маркази билан биргаликда ҳудудий, туман, шаҳар сайлов комиссияси аъзолари учун Календарь режанинг мазмун-моҳияти ва ўзига хос жиҳатларини тушунтиришга доир қисқа муддатли семинарларни ташкил этилишини таъминласин.

 

4. Белгилаб қўйилсинки, сайловни ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар сайлов комиссиялари, шунингдек сайлов жараёнининг бошқа иштирокчилари томонидан сайлов тўғрисидаги қонунчилик, шунингдек Календарь режага мувофиқ тарзда амалга оширилади.

 

5. Бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатларини қўллаш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

6. Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатларининг бўшаб қолган ўринларига сайловни ўтказишга доир тадбирларни белгилаш тавсия этилсин.

 

7. Ушбу қарор нусхаси сайлов комиссиялари, сиёсий партиялар ва бошқа тегишли ташкилотларга юборилсин.

 

8. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида ва бошқа манбаларда эълон қилинсин.

 

9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                        З. Низамходжаев

 

ИЛОВА 1

ИЛОВА 2