Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№1432 2025 йил 19 март
Сирдарё вилоятида бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайловини ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 78 ва 87-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосининг сайловини ўтказиш бўйича Сирдарё вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг қўшма мажлиси 2025 йил 26 март куни соат 11:00 да Сирдарё вилояти ҳокимлигининг катта мажлислар залида чақирилсин.
2. Бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосининг сайловини ўтказиш бўйича халқ депутатлари Сирдарё вилояти ҳамда туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма мажлисини очиш Марказий сайлов комиссияси аъзоси А.Ибодуллаев зиммасига юклансин.
3. Мазкур қарор халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашига ижро учун юборилсин.
4. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
Раис З. Низамходжаев