№1431 Самарқанд вилояти ҳудудий сайлов комиссияси раисининг ваколатларини тугатиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1431                                                  2025 йил 18 март

 

Самарқанд вилояти ҳудудий сайлов комиссияси раисининг ваколатларини тугатиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 25-моддаларига мувофиқ, шунингдек Самарқанд вилояти ҳудудий сайлов комиссияси раиси Х. Муҳаммадиевнинг ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш тўғрисида берган аризасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Самарқанд вилояти ҳудудий сайлов комиссияси раиси Муҳаммадиев Хўжақул Утаевичнинг ваколатлари тугатилсин.

 

2. Мазкур қарор халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашига ҳамда тегишли ҳудудий сайлов комиссиясига юборилсин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                             З. Низамходжаев