№1428 Айрим бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловини тайинлаш тўғрисида

 Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1428                                                  2025 йил 13 февраль

 

Айрим бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловини тайинлаш тўғрисида

 

Айрим бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови ўтказилишини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16, 26 ва 93-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек тумани Кенгашининг 16-Гулсанам сайлов округида, халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгашининг 11-Пахтакор сайлов округида, халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашининг 24-Чорбахосса сайлов округида, халқ депутатлари Вобкент тумани Кенгашининг 20-Кумушкент сайлов округида, халқ депутатлари Пешку тумани Кенгашининг 16-Нурафшон сайлов округида, халқ депутатлари Қоровулбозор тумани Кенгашининг 1-Тинчлик сайлов округида, халқ депутатлари Қизириқ тумани Кенгашининг 1-Гулобод сайлов округида, халқ депутатлари Ёзёвон тумани Кенгашининг 17-Қотортол сайлов округида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайлови тайинлансин.

 

2. Айрим сайлов округларида бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови 1-иловага мувофиқ белгиланган муддатларда ўтказилсин.

 

3. Бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

4. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2025 йил 6 февралдаги 1427-сон қарорининг 1-иловасидаги 6 – 9-позицияларининг “Сайлов куни” устунидаги “2025 йил 30 март” деган сўзлар “2025 йил 13 апрель” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

 

5. Бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирлар режасида кўрсатилган сайлов жараёни иштирокчилари ўртасидаги тегишли муносабатлар “E-saylov” ахборот тизими орқали амалга оширилсин.

 

6. Ушбу қарор халқ депутатлари Мирзо Улуғбек, Вобкент, Пешку, Қоровулбозор, Ғиждувон, Қизириқ, Шўрчи, Денов, Ёзёвон туманлари, Когон ва Бухоро шаҳар Кенгашларига, Мирзо Улуғбек, Вобкент, Пешку, Қоровулбозор, Ғиждувон, Қизириқ, Шўрчи, Денов, Ёзёвон туманлари, Когон ва Бухоро шаҳар ҳокимликларига ҳамда тегишли ҳудудий сайлов комиссияларига юборилсин.

 

7. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайти ва бошқа манбаларда эълон қилинсин.

 

8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                           З. Низамходжаев

 

ИЛОВА 1

ИЛОВА 2