№1422 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биринчи мажлисларини чақириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1422                                                  2024 йил 16 ноябрь

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биринчи мажлисларини чақириш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 96-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Конституциявий Қонунларининг 10-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси 2024 йил 18 ноябрь куни ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлиси 2024 йил 19 ноябрь куни Тошкент шаҳрида чақирилсин.

 

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида ва бошқа манбаларда эълон қилинсин.

 

3. Ушбу қарор нусхаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига юборилсин.

 

4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                              З. Низамходжаев